Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 18/03/2026

Музаффар Камилов президент администрациясининг диний-маърифий масалалар департаменти раҳбари этиб тайинланди

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон президенти администрациясининг диний-маърифий масалалар департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Давлат раҳбари бу ҳақдаги фармонни имзолади, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.

У бунга қадар президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Аввалроқ у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари ва бошқа лавозимларда фаолият юритган.