Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 14/03/2026

Тошкентда Франциянинг виза маркази иш бошлади

Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Уалид Фук 2026 йил 11 март куни Тошкентда Францияга бориш учун виза аризаларини қабул қиладиган янги виза марказини тантанали равишда очди, деб хабар берди дипломатик миссиянинг Telegram-канали.

Эндиликда виза учун барча ҳужжатлар фақат TLSContact маркази орқали топширилади. Хабарда қайд этилишича, бу аризачиларга сифатлироқ хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

Виза маркази қуйидаги манзилда жойлашган: Inco бизнес маркази, Фидокор кўчаси, 32-уй, 4-қават. Виза маркази фаолияти ҳақидаги батафсил маълумотларни сайтдан олиш мумкин.

Илгари виза аризалари бевосита Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузурида фаолият юритган виза бўлими томонидан қабул қилинар эди. Эндиликда дипломатик миссия консуллиги аризачиларни қабул қилмайди.