
Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси маҳаллий фуқародан 5000 АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди, деб хабар берди Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати.
Тергов маълумотларига кўра, у ушбу маблағ эвазига «юқори лавозимда ишловчи» таниши орқали кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидаги хонадонни нотурар жой тоифасига ўтказиб бериш ва тадбиркорлик фаолияти учун ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам беришни ваъда қилган.
Терговга қадар текширув давомида ушбу мансабдор шахс туман ҳокимлиги бўлимларидан бирининг раҳбари бўлиши мумкинлиги аниқланди. Унга 600 доллар берилаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳар икки шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28-модда (жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар ҳибсга олинган.