
Фарвона вақти билан 2026 йил 7 март куни соат 23:24 да қўшни Афғонистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Афғонистоннинг Тахор вилоятида жойлашган бўлиб, унинг магнитудаси 5 баллни ташкил этди.
Ер ости силкинишларининг ўчоғи 212 км чуқурликда жойлашган. Эпицентр Тошкент шаҳридан 507 км жанубий-шарқий йўналишда экани айтилмоқда.
Зилзила кучи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам сезилган. Хусусан, Сурхондарё вилоятида силкиниш кучи 2 баллни ташкил этди. Сурхондарё вилоятидан эпицентргача бўлган масофа 237 км ни ташкил қилган. Бошқа ҳудудларда ер силкиниши сезилгани ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
Бундай чуқурликдаги зилзилалар одатда кенг майдонларга тарқалади, бироқ ер юзасида кучли вайронагарчиликларга сабаб бўлмайди. Айни дамда талофатлар ёки жабрланганлар ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.