Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Авто 06/03/2026

Қатарда юз берган ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик 11 ёшли бола ҳалок бўлди

Қатарда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистоннинг 11 ёшли фуқароси вафот этди, деб хабар берди «Дунё» АА.

Агентлик маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида туғилган М. А. (2014 йилда туғилган) ЙТҲ оқибатида бошидан оғир жароҳат олган. Бола ҳодиса жойида вафот этган.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси марҳумнинг оиласига, жумладан, дафн маросимини ташкил этиш билан боғлиқ ёрдам кўрсатган.

«Минтақадаги вазият, шунингдек, транспорт ва логистика билан боғлиқ амалдаги чекловларни инобатга олган ҳолда, оиланинг розилиги билан марҳумнинг жасади барча миллий ва диний анъаналарга мувофиқ Қатарда тупроққа қўйилди», — дейилади хабарда.

«Дунё» агентлигининг хабар беришича, 2026 йил 1 март ҳолатига кўра Қатарда 600 га яқин Ўзбекистон фуқароси бўлган. 28 февраль куни ҳаво ҳудуди ёпилиши натижасида 48 нафар фуқаро Доҳада қолиб кетган эди. Улар Шаржа, Дубай ва Олмаота аэропортлари орқали Тошкентга учиб кетишлари керак эди.