Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 03/03/2026

Ўзбекистон ҳудудларида икки нафар банк ходими фирибгарликда гумон қилиниб қўлга олинди

Бухоро ва Сирдарё вилоятларида кредит ва субсидиялар ажратиш эвазига пора олган банк соҳаси ходимлари қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати.

ДХХ маълумотларига кўра, Халқ банкининг Бухоро вилояти Ромитан банк хизматлари маркази филиали раҳбари бошқа банкдаги танишлари орқали 800 млн сўм миқдорида кредит расмийлаштириб бериш эвазига 2000 доллар талаб қилган. У учинчи шахс орқали 1000 доллар олаётган вақтида қўлга тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми «в» банди (хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фирибгарликка суиқасд қилиш) ва 28, 192-9-моддаси 1-қисми (тижоратда пора эвазига оғдириб олишда шериклик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Сирдарё вилоятида Гулистон шаҳридаги микромолия ташкилоти филиали менежери имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратилишида ёрдам бериш эвазига 8000 доллар талаб қилган. У 96 млн сўм олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (анча миқдорда фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (пора беришда шериклик) билан жиноят иши қўзғатилган.