Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Спорт 02/03/2026

Юлдуз Маҳмудова ва Фирдавс Худоятов Италиядаги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси спортчилари Италияда бўлиб ўтадиган XIV қишки Паралимпия ўйинларига иккита лицензияни қўлга киритди, деб хабар берди Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Юлдуз Маҳмудова ва Фирдавс Худоятов паратоғ чанғиси спорти дастурида иштирок этади ва мамлакат шарафини гигант слалом йўналишида ҳимоя қилади.

XIV қишки Паралимпия ўйинлари 6–15 март кунлари Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.

23 ёшли Юлдуз Маҳмудова қояга чиқиш, гигант слалом ва слалом бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган.

22 ёшли Фирдавс Худоятов мамлакат чемпионатларида слалом ва гигант слалом дастурларида қатнашиб, турли йилларда олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритган.

Италиядаги паратоғ чанғиси бўйича мусобақалар 5 та йўналишда, ногиронлик турига қараб 3 та тоифада ўтказилади: тик турган ҳолда, ўтирган ҳолда (моночанғиларда) ёки кўриш қобилиятида нуқсони бўлганлар (кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар, улар йўл кўрсатувчи ҳамроҳлигида тушадилар ва у билан радиоалоқа орқали боғланиб турадилар).

Беллашувлар Кортина-д’Ампеццодаги «Тофана» тоғ чанғиси марказида бўлиб ўтади. Ушбу трассада аввал 1956 йилги ўйинлар ўтказилган.

Италиядаги Олимпия ўйинларида аввалроқ Ўзбекистон номидан икки спортчи — слалом ва гигант слаломда Медет Назаров ҳамда шорт-трекнинг 500 ва 1500 метр масофаларида конькида югурувчи Даниил Ейбог иштирок этган эди, улар совринли ўринларни эгаллай олмадилар.