Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 02/03/2026

Тошкент ва Жиззах вилоятларида болалар порнографиясини тарқатишда гумон қилинган шахслар қўлга олинди

Жиззах вилоятида Telegram орқали вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик материалларни тарқатган эркак қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати.

Тергов маълумотларига кўра, у ўзига тегишли бўлган ва 442 нафар аъзоси бор Telegram-каналида болалар иштирокидаги 403 та порнографик материални эълон қилган.

Бошқа бир ҳолатда Тошкент вилоятида яшовчи 22 ёшли йигит қўлга олинган. У Telegram’да қизлар номидан 6 та канал очиб, уларга жами 3750 та порнографик материал жойлаштирган.

Тергов талқинига кўра, у ижтимоий тармоқлар орқали вояга етмаганлар иштирокидаги порнографик маҳсулотларни 837 нафар шахсга сотиб, 29,2 млн сўм миқдорида даромад кўрган.

Жиноят кодексининг 130-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахснинг порнографик тавсифдаги тасвирини тарқатиш ёки вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатлар ижрочиси сифатида жалб этиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда бўйича 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Гумонланувчилар қамоққа олинган.