Yandex Go Навоийда ишлашни бошлади

Yandex Go хизмати Навоий шаҳрида ишлашни бошлади ва Навоий шаҳри, илова ишлайдиган 16-шаҳарга айланди. Нархлар 4.000 сўмдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Яндекс Go шу пайтгача Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Марғилон, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Нукус, Қарши, Урганч, Хива, Гулистон ва Жиззахда ишга туширилган.