Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 01/03/2026

Жиззах вилоятида мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи пора олаётганда қўлга олинди

Жиззах вилоятидаги мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи пора олганликда гумон қилинмоқда, деб хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.

Тергов талқинига кўра, у давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг раҳбаридан ушбу муассасада текширувлар ўтказмаслик эвазига 4,8 млн сўм миқдорида пора талаб қилган. Мансабдор шахс пул маблағларини олаётган вақтда қўлга олинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (товламачилик йўли билан пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида мансабдор шахснинг Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209 (мансаб сохтакорлиги) ва 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) моддаларига тушадиган бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳам аниқланган.