Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 25/02/2026

Афғонистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг чегара ҳудудларида сезилди

2026 йил 25 февраль куни Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида кучли ер силкиниши қайд этилди. Зилзила таъсири Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида ҳам сезилган.

Фарвона маркази Тошкент вақти билан соат 16:12 да содир бўлган ушбу табиий ҳодисанинг магнитудаси 5,7 ни ташкил этди. Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 67 км чуқурликда жойлашган бўлиб, унинг маркази Тошкент шаҳридан 485 км жануби-шарқий йўналишда экани аниқланди.

Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлашининг сезилиш кучи қуйидагича бўлди:

  • Сурхондарё вилоятида — 2 балл (эпицентрдан масофа 343 км).

Зилзила координаталари: 37,17 даража шимолий кенглик; 71,16 даража шарқий узунлик. Ҳозирча силкинишлар оқибатида жабрланганлар ёки биноларга зарар етгани ҳақида маълумотлар келиб тушмади.