Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 25/02/2026

Беҳзод Норматов президент администрациясида нефть-газ соҳасидаги ислоҳотлар бўйича лойиҳа офиси сектори мудири бўлди

Беҳзод Раҳматуллаевич Норматов Ўзбекистон Президенти администрациясининг нефть-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси сектори мудири этиб тайинланди.

Бу ҳақдаги фармойишни президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева имзолади, деб хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Беҳзод Норматов бунгача тоғ-кон саноати ва геология вазири маслаҳатчиси, ундан аввал эса «Ўзтрансгаз» компанияси бошқаруви раиси, энергетика вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган, Энергетика вазирлигининг геология, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда «Андижоннефть» компаниясига раҳбарлик қилган.