Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 24/02/2026

Тошкентдаги катталар хосписи биринчи чорак якунигача очилиши ваъда қилинди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги катталар хосписи 2026 йил март ойи охиригача очилади. Бу ҳақда 2026 йил 20 февраль куни янгиланган «Ўзбекистон-2030» стратегиясига бағишланган матбуот анжуманида соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров маълум қилди.

У буни «долзарб масала» деб атади. Пойтахтдаги хоспис методик марказга айланиши кутилмоқда, унинг паллиатив ёрдам кўрсатиш тажрибаси бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади.

«Хосписда пардозлаш ишлари якунланди. Мутахассислар Соғлиқни сақлаш вазирлигига бу ерда энг замонавий ускуналарни ўрнатишни таклиф қилишди. Хоспис — бу шунчаки интернат эмас, балки беморлар ҳаётининг охиригача даволанишлари мумкин бўлган жой», — деб таъкидлади вазир.

2025 йил декабрь ойида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Ботирбек Исабеков хоспис январь ойи охирида очилишини айтган эди. Бироқ январь бошида онколог Яҳё Зиёев қилинадиган ишлар ҳали кўплигини билдирганди.

Ўшанда пойтахт ҳокимлиги январь охиригача қурилиш-монтаж ва ички тайёргарлик ишлари якунланишини, сўнгра муассаса босқичма-босқич мебел ва сантехника билан жиҳозланишини маълум қилганди.

Пойтахт минтақасида хоспис очилиши 2019 йилга режалаштирилган эди. Бироқ маблағ етишмовчилиги сабабли лойиҳа ҳар йили ортга сурилиб келинди.