Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Авто 22/02/2026

Наманган вилоятида кундузги парваришлаш маркази тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Наманган вилояти Норин туманидаги «Умид чироғи» кундузги парваришлаш марказига 6 нафар ногиронлиги бўлган болани олиб кетаётган автомобиль 2026 йил 18 февраль куни эрталаб ЙТҲга учради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

11 ёшли йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этди. Бошқа болалар туман тиббиёт бирлашмасига етказилиб, уларга биринчи ёрдам кўрсатилди. Уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.

Ўзбекистонда 2025 йили давлат-хусусий шериклик асосида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болалар учун кундузги парваришлаш хизмати жорий этилган эди.

Хусусий шерик марказдан 3 километрдан ортиқ масофада яшайдиган тарбияланувчилар учун транспорт хизматларини кўрсатиши мумкин.

Хусусий шериклар томонидан шартларнинг бажарилишини Ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳузуридаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари назорат қилади.