Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш

Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича айбланувчилар сони етти нафарга етди

2024 йил 25 ноябрь куни Бош прокуратура Комил Алламжоновга суиқасд уюштириш бўйича янги тафсилотларни эълон қилди. Суиқасдда жами 7 киши гумон қилинмоқда.

Шунингдек, тергов доирасида ҳодиса жойи, гумондорларнинг автомобиллари ва яшаш манзиллари текширилди. Олиб борилган суриштирувлар натижасида бир қанча ашёвий далиллар олинди.

Айбланувчилардан 5 нафари ҳибсга олинган бўлиб, яна 2 нафари қидирувда эди. Қозоғистонда яшириниб юрган К.С. топилди ва терговга жалб этилди.

Шунингдек, Интерпол қидирувида бўлган Жавлон Юнусов Жанубий Кореядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Тергов ишлари давом этмоқда.