Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 12/02/2026

Бир ҳафта олдин ўрнатилган тўсиқ қайтадан ўрнатилади

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчасида ажратувчи йўлакка ўрнатилган тўсиқ бир ҳафта ўтиб демонтаж қилинди. Бироқ бу танқидларга нисбатан муносабат эмас.

Тўсиқ керакли баландликдан пастроқ бўлиб чиққан ва у қайтадан ўрнатилади. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳам, пойтахт ҳокимлиги ҳам вазият юзасидан изоҳ бермади.

Тошкентнинг бошқа туманларида, масалан, Миробод кўчасида ҳам аллақачон ўрнатилган тўсиқлар сўнгги кунларда тузатилди.

Ўзбекистон ИИВ ЖХД ЙҲХХ ва шаҳар ҳокимлиги ходимлари «Газета» билан шахсий суҳбатларда пиёдалар ўтиш жойлари, чорраҳалар ва қайрилиб олиш жойлари яқинидаги тўсиқлар кўринишни чеклаши ҳамда хавф туғдиришини тан олмоқдалар.

Нималар бўляпти

2017–2018 йилларда ЙҲХБ ва шаҳар маъмурияти тўсиқлар ҳам ҳайдовчиларга, ҳам пиёдаларга халақит беришини расман тан олган эди. Эндиликда ЙҲХБ бу амалиётни йўл-транспорт ҳодисаларидаги ўлим ҳолатларини камайтириш учун тўғри деб ҳисоблаб, яна қайтаришга қарор қилди.

Бир йил олдин Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ кўчаларнинг ўртасига ҳеч қандай стандартларда кўзда тутилмаган яшил ва бошқа ранглардаги тўрли тўсиқларни («евротўсиқ») ўрнатишни бошлади. Тезда бу амалиётни Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги ЙҲХБлар ҳам ўзлаштирди.

Биз тўсиқлар ўрнатилиши режалаштирилган (ўртада ёки четларда) кўчалар рўйхатини эълон қилган эдик. Ушбу участкаларнинг умумий узунлиги қарийб 20 кмни ташкил этади.

Ижрочи — 6 млрд сўм эвазига ўз хизматларини таклиф қилган Qarshi Stroy Sentr компанияси. Шу билан бирга, тендерда қатнашган еттита компаниянинг барчаси тийинигача бир хил — 6 006 446 265,20 сўм миқдоридаги нархни сўраган.

Мутахассислар кўп бора таъкидлаганидек, тўсиқлар кўчаларни хавфсизроқ қилмайди, йўлнинг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтишнинг асосий сабаби эса қисқа ва хавфсиз йўл билан қулай ўтиш имконияти йўқлиги.