Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Видео 12/02/2026

Йил бошидан буён фуқаролар 104 дона ов қуролини ихтиёрий равишда топширди (видео)

2026 йил бошидан буён Ўзбекистонда 187 нафар шахс рўйхатдан ўтмаган 104 дона ов қуролини топширган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган йили 2000 дан ортиқ киши ихтиёрий равишда 2012 дона қурол топширган, деб аниқлик киритди идора.

Асосан булар мерос бўлиб қолган эски ов қуроллари, ов қуролларининг қисмлари, оз миқдордаги пневматик ва бир нечта газли қуроллардир, дея қўшимча қилди департамент.

2025 йилнинг июль ойида ҳукумат қарори қабул қилинган бўлиб, унга кўра ички ишлар органларига қурол, унинг қисмлари ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топширган фуқароларга пул мукофоти тўланади.

Мукофот миқдори ўқ-дорилар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизини, газли қурол учун 15 фоизини, сигналли қурол учун 25 фоизини, электрошок қурилмалари учун 30 фоизини, совуқ қурол учун 50 фоизини, пневматик қурол учун 1 БҲМни, стволсиз ўқотар қурол учун 3 БҲМни, силлиқ стволли ўқотар қурол учун 4 БҲМни, кесиқ стволли ва комбинацияланган ўқотар қуроллар учун 5 БҲМни ташкил этади.