Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 09/02/2026

Ўзбекистон президенти Покистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Нишон-е-Покистон» (Покистон нишони) ордени билан тақдирланди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Покистоннинг олий мукофотини унга ушбу мамлакат Президенти Осиф Али Зардарий тантанали равишда топширди.

«Ушбу юксак мукофот кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги қўшма саъй-ҳаракатларнинг муносиб эътирофи ва баҳоси, шунингдек, Ўзбекистон халқига бўлган дўстлик ва юксак ҳурмат-эҳтиром ифодаси экани таъкидланди», — дейилади хабарда.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклиги изчил равишда янги мазмун билан бойиб боришига ишонч билдирдилар.

Ушбу мукофот билан турли йилларда Буюк Британия қироличаси Елизавета II, АҚШ Президенти Ричард Никсон, ЖАР Президенти Нельсон Мандела, Таиланд қироли Пхумипон Адульядет, БАА Президенти шайх Заид бин Султон Ол Наҳаён, ХХР Раиси Ху Цзиньтао, Туркия Президенти Режеп Тайип Эрдоган, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва бошқалар тақдирланган.