Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш

2026 йил Тошкент шаҳрида аҳоли ва юридик шахслар учун чиқинди олиб кетиш ва санитар тозалаш хизматлари нархлари

Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан «Махсустранс» ИЧБ ДУК учун санитар тозалаш хизматлари қийматини ошириш бўйича декларация тасдиқланди. Сўнгги тарифлар 2024 йил 1 апрелдан кучга кирган бўлиб, улар Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни асосида жорий этилди.

Қуйида «Махсустранс» ИЧБ ДУК томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг янгиланган нархлари жадвали келтирилган:

Хизмат номи ва қисқа техник тавсифиЎлчов бирлигиАмалдаги тариф (2024 йил 19 январдан, ҚҚСсиз), сўм2024 йил 1 апрелдан декларация қилинган тариф (ҚҚСсиз), сўм2024 йил 1 апрелдан декларация қилинган тариф (ҚҚС билан), сўм
1.Аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати тарифи.1 киши учун ойига7 500,007 500,008 400,00
2.Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилот ҳамда корхоналардан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати тарифи.1 м389 977,5789 977,57100 774,88
3.Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилот ҳамда корхоналардан суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати тарифи.1 тн.188 808,96188 808,96211 466,04
4.Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод) «Оҳангарон» полигонигача махсус транспортда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати тарифи.1 тн.78 507,5778 507,5787 928,47
5.Ташкилот ва корхоналардан қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва пресслаш хизмати тарифи (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод МПС).1 тн.116 461,34116 461,34130 436,70
6.Ташкилот ва корхоналардан қаттиқ маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва утилизация қилиш хизмати тарифи («Оҳангарон» полигони).1 тн.59 399,6159 399,6166 527,56
7.Ташкилот ва корхоналардан чиқиндиларни қабул қилиш ва кўмиш хизмати тарифи («Оҳангарон» полигони).1 тн.861 112,01861 112,01964 445,46

Ушбу ўзгаришлар шаҳарда санитар ҳолатни яхшилаш ва чиқиндиларни бошқариш тизимини янада самарали ташкил этишга қаратилган.