Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот котибининг хабар беришича, президентнинг тегишли фармонлари билан бир неча ўзгариш амалга оширилди:
Баҳодир Низомович Қурбонов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси лавозимига ўтказилди.
Шуҳрат Ғайратжонович Ҳолмуҳамедов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди.
Абдусалом Абдумавлонович Азизов – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгати котибияти ихтиёрига ўтказилди.