Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 03/02/2026

Тошкент метроси яна 19 та станцияда кассаларни ёпади (рўйхат)

2026 йил 1 февралдан Тошкент метрополитени яна 19 та станцияда кассаларни босқичма-босқич ёпишни бошлади, деб хабар берди метрополитен матбуот хизмати.

Йўл ҳақини тўлаш учун QR-кодли бир марталик чипталарни олиш мумкин бўлган инфокиосклар ўрнатилмоқда. Таъкидлаш жоизки, қоғоз чипта орқали тўлов 3000 сўм, электрон усуллар билан эса 1700 сўмни ташкил этади.

Кассалар қуйидаги станцияларда ёпилади:

  • Чилонзор йўналиши: «Сергели», «Ўзгариш», «Чоштепа», «Миллий боғ», «Мустақиллик», «Амир Темур», «Пушкин»;
  • Ўзбекистон йўналиши: «Дўстлик», «Машинасозлар», «Тошкент», «Ойбек», «Космонавтлар», «Ўзбекистон», «Ғафур Ғулом», «Чорсу»;
  • Юнусобод йўналиши: «Туркистон», «Шаҳристон», «Бодомзор».

Эслатиб ўтамиз, йўл ҳақини банк ва транспорт карталари, мобил иловалар орқали, айрим станцияларда эса юзни таниш (Face ID) ва кафт изи (Palm Pay) ёрдамида тўлаш мумкин.

2025 йилнинг июль ойида метрополитен қоғоз чипталар орқали тўлов улуши камайганлиги сабабли 13 та станциянинг кириш жойларидан бирида кассалар ёпилишини маълум қилган эди. Улар орасида «Пушкин», «Дўстлик», «Тошкент», «Ойбек», «Шаҳристон» ва «Бодомзор» станциялари бор эди.