
Бухоро вилояти Олот туманидаги «Тинчлик» маҳалласида жойлашган икки қаватли турар жой биносидаги хонадонларнинг бирида 2026 йил 31 январь куни эрталаб газ портлаши содир бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон ФВВ.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш газ плитасидан фойдаланиш вақтида газ сизиб чиқиши оқибатида юз берган.
Ҳодиса натижасида икки киши тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Воқеа жойида қутқарувчилар ва бошқа тузилмалар вакиллари ишламоқда. Портлаш сабабларини ўрганиш бўйича тергов ҳаракатлари бошланган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларда уйнинг бир қисми вайрон бўлгани — икки қаватнинг деворлари ва болорлари қулаб тушганини кўриш мумкин.