Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 03/02/2026

Ҳукуматда коррупцияга қарши комплаенс ва ички назорат учун масъуллар тайинланди

Отабек Раҳмонов / Баҳодир Нормуродов / Жалол Қурбонов

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматда коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул бўлган янги лавозимларга бир қатор тайинловларни амалга оширди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Отабек Турдимуҳаммадович Раҳмонов Бош вазирнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. У бунгача Президент администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Баҳодир Зокир ўғли Нормуродов Бош прокурорнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича ўринбосари бўлди. Унинг аввалги лавозими — Президент администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири.

Жалол Жабборович Қурбонов Иқтисодиёт ва молия вазирининг коррупцияга қарши курашиш бўйича комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У илгари Президент администрацияси девонхонаси мудири бўлган.

2025 йилнинг охирида президент 2026 йилни коррупцияга қарши курашиш соҳасида «фавқулодда ҳолат» йили деб эълон қилган ва уни мамлакат ривожланиши ҳамда жамият ишончи учун асосий таҳдид деб атаган эди. Халққа ва Парламентга йўллаган мурожаатида у барча давлат органларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъул бўлган ўринбосар лавозими жорий этилишини маълум қилган эди.