Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Видео 31/01/2026

Самарқандда одам ўлдириш учун киллер ёлламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди (видео)

Самарқандда 2026 йил 27 январь куни танишини ўлдириш учун ёлланма қотил жалб қилмоқчи бўлган икки эркак қўлга олинди, деб хабар берди вилоят ички ишлар бошқармаси.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 24 ёшли йигит Тошкентда яшовчи шахсни ўлдириш учун ижрочи қидираётгани маълум бўлган. Шартли «киллер» жалб қилинган ҳолда тезкор тадбир ташкил этилди.

Гумонланувчи «ижрочи»га 2200 АҚШ доллари ваъда қилган. У «қотил»дан тегишли равишда грим қилинган ва гўёки ўлдирилган шахснинг фотосуратини олгач, 2000 долларни бераётган вақтида ушланган.

Терговга қадар текширув давомида жиноятнинг асосий буюртмачиси гумонланувчининг 30 ёшли раҳбари экани аниқланди. Хабар қилинишича, у йирик миқдордаги қарз туфайли келиб чиққан эски низо сабабли ўз қариндошини ўлдиришни режалаштирган. У ҳам қўлга олинди.

Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-моддаси 2-қисми (оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.