Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 29/01/2026

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ёш ва талабчан раҳбарлар керак — президент

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасига юқори касбий малакага эга бўлган ёш ва талабчан раҳбарлар корпуси керак. Бу ҳақда 2026 йил 27 январь куни Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Унинг айтишича, ушбу тизимда хизмат қилиш муддати полковниклар учун 55 ёш, генераллар учун эса 60 ёшни ташкил этади, бироқ 300 дан ортиқ киши белгиланган ёшдан ошган бўлса-да, раҳбарлик лавозимларида хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги барча раҳбар кадрлар 50 ёшдан кичик, деб қайд этди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев раҳбарлик лавозимларига ёш кадрлар тайинланадиган, катта тажрибага эга пенсия ёшидаги раҳбарлар эса тренер ва ўқитувчи ёки маҳаллаларда ёшларнинг устози сифатида фаолият юритадиган тизим яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Қайд этиш жоизки, йиғилиш ўта танқидий руҳда ўтмоқда. Президент бир қатор раҳбарлар ишдан олингани ва интизомий жавобгарликка тортилгани, тизимдаги талон-торожликлар ва жиноятчилик даражаси юқорилиги ҳақида маълум қилди.