Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати пасайгандан сўнг, дам олиш кунлари 16-17 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишни бошлайди. Якшанба куни кундузи +14…+17 даража бўлиши кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳароратининг исиши деярли кузатилмайди ва 0…+5, баъзи ҳудудларда -1…-2 бўлиши тахмин қилинмоқда.
Ëғингарчилик кутилмайди. Эрталаб ва кечки пайт баъзи ҳудудларда туман бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 16 ноябрь куни кундузи +11…+13, 17 ноябрда +14…+16.