Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 17/01/2026

Оналар ва чақалоқлар ўлими даражаси 34 йил ичида мос равишда 4,4 ва 3,9 бараварга камайди

Ўзбекистонда 34 йил давомида оналар ва чақалоқлар ўлими даражаси тегишлича 4,4 ва 3,9 бараварга камайди, деб хабар берди Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти.

Агар 1991 йилда ҳар 100 минг тирик туғилишга 65,3 та оналар ўлими ҳолати тўғри келган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 14,8 ни ташкил этди.

1 ёшгача бўлган чақалоқлар ўлими даражаси 1991 йилда ҳар 1000 нафарга 35,5 нафар болани ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 9 га тенг бўлди. 5 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлим эса ушбу даврда ҳар 1000 нафарга 48,2 дан 12,5 гача камайди.

«Ўзбекистон–2030» стратегиясида оналар ўлими даражасини 2026 йилда ҳар 100 минг тирик туғилишга 11 та ҳолатгача қисқартириш, кейинчалик ҳар йили 0,5 тага камайтириб бориб, 2030 йилда 9 тага етказиш белгиланган.

1 ёшгача бўлган болалар ўлими бўйича кўрсаткични 2026 йилда 9,5 промиллегача, 2030 йилгача 6,5 промиллегача, 5 ёшгача бўлган болалар ўлимини эса 2026 йилда 11 промиллега ва 2030 йилда 9 промиллегача тушириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил февраль ойида туғуруқдаги аёллар ва янги туғилган чақалоқлар ўртасидаги ҳар бир ўлим ҳолатига фавқулодда ҳолат сифатида қараш кераклигини таъкидлаган эди. У хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёллар билан ишлаш протоколини янгилаш бўйича топшириқ берган эди.