Ўзбекистонда 2026 йил учун жисмоний шахслар учун ижаранинг минимал ставкалари қандай ўзгарди

Ўзбекистоннинг 2026 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонуни билан мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари тасдиқланди, улар тахминан 7 фоизга ошди.

Ушбу ставкалар жисмоний шахсларнинг бино ёки автомобилни ижарага беришдан оладиган даромадларига солиқ солиш учун қўлланилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар кенгашлари ижара ҳақининг минимал ставкаларига 2,0 гача бўлган оширувчи коэффициент белгилаш ҳуқуқига эга. Коэффициент туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда қўлланилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида бундай коэффициент Ўзбекистон Солиқ кодексида ер солиғини ҳисоблаш мақсадлари учун белгиланган зоналар бўйича қўлланилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, маҳаллий кенгашларга якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган ставкаларни ўрнатиш ва ижара ҳақининг минимал миқдорларига оширувчи коэффициентларни қўллаш ваколатининг берилиши, кутилишича, 2025 йилда 2024 йилга нисбатан қўшимча равишда қарийб 110 млрд сўм жалб қилиш имконини берди.

2026 йил 1 январдан бошлаб ижара ҳақининг минимал ставкалари

Ижарага бериладиган мулк туриСтавка миқдорини белгиловчи кўрсаткичТошкент шаҳриНукус шаҳри ва вилоят марказлариБошқа аҳоли пунктлари
Бинолар:
Турар жойумумий майдоннинг 1 кв. м учун30 00014 5005 900
Нотурар жойумумий майдоннинг 1 кв. м учун48 00028 40011 800
Автотранспорт:
Енгил автомобиллар (ҳайдовчи ўрнидан ташқари 8 ўрингача)1 та транспорт воситаси учун918 000918 000918 000
Микроавтобуслар, автобуслар, юк автомобиллари1 та транспорт воситаси учун1 824 0001 824 0001 824 000