“Ўзсувтаъминот”нинг хабарига кўра, 1 декабрдан совуқ сув ва канализация тўловларини фақатгина электрон равишда амалга ошириш мумкин бўлади. Бундай ҳаракатлар, коррупцияни олдини олиш ва шаффофликни таъминлашга ёрдам беради.
Тўловчилар қуйидаги усуллар орқали тўловни амалга ошириши мумкин:
- cabinet.uzsuv.uz сайтида шахсий кабинет орқали
- @uzsuvbot телеграм боти
- электрон тўлов тизимлари (Click, Alif Mobi, Payme, Oson, Uzum Bank ва ҳоказо)
- банк ва почта хизматларидаги тўлов терминаллари ва кассалари орқали