Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 07/01/2026

Nestlé Ўзбекистонда болалар озуқаси маҳсулотларининг айрим туркумларини ихтиёрий равишда қайтариб олмоқда

«Нестле Фуд» компанияси Ўзбекистон ҳудудида болалар озуқаси маҳсулотларининг чекланган миқдорини — тез эрийдиган қуруқ сутли ва сут-қатиқли аралашмалар, шунингдек, аминокислоталар асосидаги парҳез шифобахш озуқа учун қуруқ аралашмаларнинг муайян туркумларини (рўйхат — пастда) ихтиёрий равишда қайтариб олишини маълум қилди.

«Қайтариб олиш эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилмоқда ва ташқи етказиб берувчидан олинган хомашёда (арахидон кислотаси) цереулид токсини бўлиш эҳтимоли борлиги сабабли Nestlé компанияси томонидан болалар озуқасининг муайян туркумларини глобал миқёсда ихтиёрий равишда қайтариб олиш чораларининг бир қисмидир», — дейилади хабарда.

«Мазкур ингредиент миқдори минимал даражада эканига ва Ўзбекистондаги озиқ-овқат маҳсулотларида цереулид токсини миқдори меъёрлаштирилмаганига қарамай, Nestlé компаниясининг юзага келиши мумкин бўлган хавфларни камайтириш бўйича глобал қарори доирасида «Нестле Фуд» МЧЖ ХК 2026 йил 5 январдан бошлаб болалар озуқаси маҳсулотларининг чекланган миқдордаги туркумларини ихтиёрий равишда қайтариб олиш тадбирларини бошлади», — дея баёнот берди компания.

Кўрсатилган туркумдаги маҳсулотларни сотиб олган истеъмолчилар уларни компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги (Facebook, Instagram, Telegram) саҳифаларида эълон қилинадиган тартибда қайтаришлари мумкин.

Қайтариб олиш бошқа туркумдаги маҳсулотларга ва Nestlé компаниясининг Ўзбекистонда тақдим этилган бошқа болалар озуқаси маҳсулотларига тааллуқли эмас.

Қайтариб олинадиган туркумлар рўйхати:

  • NAN 1 OPTIPRO — 51490346AB, 51750346AA, 51900346AE, 51760346AA, 52180346AB, 52670346AE, 52680346AD, 51500346BA, 51910346BA туркумлари
  • NAN 2 OPTIPRO — 5172080622, 5206080621, 5298080624, 5205080661, 5206080661, 5289080661, 5290080661, 5204080611, 5205080611 туркумлари
  • NAN сут-қатиқли (0−12 ойлик) — 51230017A1 туркуми
  • NAN Supreme (0−12 ойлик) — 52790742C1 туркуми
  • ALFARÉ Amino — 51050017Y2, 51470017Y1, 52730017Y1 туркумлари