
2026 йил 5 январь куни эрталаб А-379 Навоий-Учкудуқ автомобиль йўлининг Томди тумани ҳудудидан ўтган қисмида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб тушди.
Навоий вилояти ИИБ маълумотларига кўра, автобус Зарафшондан Навоий йўналишида ҳаракатланаётган бўлган. Транспорт воситасини 17 йиллик ҳайдовчилик стажига эга 39 ёшли ҳайдовчи бошқарган, автобус соз ҳолатда бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди, тўққиз киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Ҳозирда ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари бошланган.

