
2026 йилнинг биринчи ҳафтасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан кучсиз ёки ўртача тезликда эсади, деб хабар берди Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати кечаси 0…-5 даража совуқ, шимолда -6…-8 даражагача совуқ бўлади. Кундузи 5-8 январь кунлари +6…+9 даража, 9 январда эса +9…+12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Кечаси ҳаво ҳарорати асосан 0…-2 даража совуқ, кундузи 5-8 январь кунлари +7…+9 даража илиқ, 9 январда эса +10…+12 даража илиқ бўлади.

