Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жаҳон 03/01/2026

Украина Президенти офисига разведка раҳбари Кирилл Буданов раҳбарлик қилади

Украина президенти Владимир Зеленский Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Будановга президент офисига раҳбарлик қилишни таклиф этди.

«Кирилл Буданов билан учрашдим ва унга Украина Президенти офисига раҳбарлик қилишни таклиф қилдим. Ҳозир Украина хавфсизлик масалаларига, мудофаа ва хавфсизлик кучларини ривожлантиришга, шунингдек, музокаралардаги дипломатик йўналишга кўпроқ эътибор қаратиши керак ва президент офиси биринчи навбатда давлатимизнинг ана шундай вазифаларини бажаришга хизмат қилади. Кирилл ушбу йўналишлар бўйича махсус тажрибага ва натижаларга эришиш учун етарли кучга эга. Шунингдек, президент офисининг янги раҳбарига Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби ҳамда бошқа зарур раҳбарлар ва институтлар билан ҳамкорликда давлатимиз мудофааси ва ривожланишининг стратегик асосларини ҳамда навбатдаги қадамларни янгилаш ва тасдиқлаш учун тақдим этишни топширдим», — деб ёзди Зеленский.

2025 йил ноябрь ойи охиригача Украина Президенти офисига Андрей Ермак раҳбарлик қилган эди. У Украинанинг барча атом электр станциялари оператори бўлган «Энергоатом» атрофидаги йирик коррупция можароси фонида истеъфога чиқди.

Кирилл Буданов 2020 йилдан бери Украина разведкасига раҳбарлик қилиб келмоқда. У Украина тарихидаги энг очиқ ҳарбий разведка раҳбари деб аталади, деб қайд этади Би-би-си рус хизмати.