2026 йилнинг биринчи кунида Ўзбекистонда 1815 нафар чақалоқ дунёга келди

2026 йил 1 январь куни Ўзбекистонда 1815 нафар бола туғилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Бу 1641 нафар бола дунёга келган 2025 йилдаги кўрсаткичдан кўп, аммо аввалги йиллардагидан камроқдир: 2024 йилда — 1859 нафар, 2023 йилда — 2155 нафар, 2022 йилда — 2316 нафар чақалоқ туғилган. Постковид даврига тўғри келган 2021 йилнинг биринчи кунида 1644 нафар бола олам юзини кўрган эди.

Дунёга келган чақалоқларнинг 894 нафари қиз, 921 нафари эса ўғил болалар.

Энг кўп туғилиш Сурхондарё вилоятида қайд этилди — 243 нафар. Бошқа ҳудудлар бўйича статистика қуйидагича:

  • Фарғона вилояти — 216,
  • Наманган вилояти — 194,
  • Қашқадарё вилояти — 191,
  • Самарқанд вилояти — 191,
  • Андижон вилояти — 157,
  • Тошкент шаҳри — 143,
  • Тошкент вилояти — 129,
  • Бухоро вилояти — 85,
  • Жиззах вилояти — 76,
  • Хоразм вилояти — 65,
  • Навоий вилояти — 55,
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 41,
  • Сирдарё вилояти — 29 нафар бола.

Бир сутка давомида 17 та ҳолатда эгизаклар дунёга келган. Жумладан, 15 та ҳолатда иккизаклар, 1 та ҳолатда учзаклар ва 1 та ҳолатда тўртзаклар туғилган бўлиб, жами 37 нафар чақалоқни ташкил этди.