
Сирдарё вилоятида автомобиль каналга тушиб кетиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Milliy TV телеканалининг «Миллар» кўрсатуви.
Ҳодиса 2025 йил 26 декабрь куни тахминан соат 21:30 да содир бўлган. Автомобиль рулида 24 ёшли ҳайдовчи бўлган. У футбол ўйинидан сўнг тўрт нафар танишини — улар 19−20 ёшда бўлган — уйига олиб кетаётган эди.
Ҳайдовчи машинадан чиқишга муваффақ бўлган ва касалхонага ётқизилган.
2025 йил 27 декабрь куни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

