
Тошкентдаги пулли йўл бўйи тўхташ жойлари оператори Poytaxt Parking байрам муносабати билан дам олиш кунлари — 2025 йил 31 декабрдан 2026 йил 4 январгача тўхташ жойлари бепул бўлишини маълум қилди.
Байрам кунларида иловада тўлов қилиш имконияти ўчирилади (тарифлар вақтинча нолга тенглаштирилади), бироқ «Тўхташ» тугмаси фаол ҳолатда қолади.
Оддий кунларда кўча бўйида тўхташ нархи ҳудудга қараб бир соат учун 5000 сўмдан 12 минг сўмгачани ташкил этади (жами 5 та ҳудуд бўлиб, шаҳар марказидан қанча узоқ бўлса, шунча арзон). 2025 йил февраль ойидан маҳаллий аҳоли учун резидентлик рухсатномаларини жорий этиш режалаштирилган: унинг қиймати йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараварини ташкил этади.

