Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Спорт 30/12/2025

Каратэ бўйича жаҳон чемпиони Гулшан Алимардонова ва тхэквондо бўйича жаҳон чемпиони Нажмиддин Қосимхўжаевга автомобиллар топширилди

Каратэ ва тхэквондо бўйича жаҳон биринчиликларини забт этган икки спортчи Ўзбекистон Президенти совғаларини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Гулшан Алимардонова (WKF каратэ бўйича жаҳон чемпиони) ва Нажмиддин Қосимхўжаевга (WT тхэквондо бўйича жаҳон чемпиони) BYD автомобиллари ҳамда 15 минг доллар миқдоридаги пул мукофотлари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Гулшан Алимардонова Қоҳирада бўлиб ўтган каратэ бўйича жаҳон биринчилигида аёллар ўртасидаги кумитэ баҳсларида тарихий олтин медални қўлга киритган эди. У Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпиони бўлди.

Нажмиддин Қосимхўжаев Хитойнинг Уси шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган WT тхэквондо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди.

Тақдирлаш маросими Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида бўлиб ўтди. ЎзА маълумотларига кўра, каратэ ва тхэквондо бўйича жаҳон биринчиликлари совриндорлари Абдул Ваҳоб Рашидов, Светлана Осипова, Жаҳонгир Худойбердиевларга, шунингдек, WT тхэквондо бўйича мураббийлар Зайнобиддин Назаралиев ва Абдужаббор Ботировга, Ўзбекистон WKF каратэ ассоциацияси бош мураббийи Сулаймон Юсуповга ва WT тхэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Павел Ханга пул мукофотлари топширилди.