
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида аҳолининг мароқли дам олишини таъминлаш ва ички туризмни рағбатлантириш мақсадида махсус фармонни имзолади. Ушбу ҳужжат билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди ва айрим иш кунлари кўчирилди.
Қўшимча дам олиш кунлари
Фармонга мувофиқ, байram муносабати билан қуйидаги кунлар қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди:
2025 йил учун:
- 31 декабрь – чоршанба куни барча ходимлар учун дам олиш куни бўлади.
2026 йил учун:
- 2 январь – жума;
- 28 май – пайшанба;
- 29 май – жума;
- 31 август – душанба.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш кунлари:
- 3 январь – шанба;
- 30 май – шанба;
- 31 декабрь – пайшанба.
Байрам кунларининг кўчирилиши
Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар дам олиш куни байрам кунига тўғри келса, у кейинги иш кунига кўчирилади. Шунга кўра, 2026 йилда:
- 8 март (якшанба) муносабати билан 9 март (душанба);
- 21 март (шанба) муносабати билан 23 март (душанба);
- 9 май (шанба) муносабати билан 11 май (душанба) дам олиш куни ҳисобланади.
Шунингдек, 12 декабрь (шанба) кунидаги дам олиш куни 31 декабрь (пайшанба) кунига кўчирилди.
Туризм ва аҳоли учун имтиёзлар
Узоқ давом этадиган таътил кунларида фуқароларнинг саёҳат қилишлари ва соғлиқларини тиклашлари учун бир қатор имтиёзлар тавсия этилди:
- Туризм қўмитаси ва Маданий мерос агентлиги музейлар, меҳмонхоналар ва маданий обидаларга кириш учун махсус чегирмалар ташкил этади.
- «Uzbekistan Airways» ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияларига ички қатновлар учун чипталар нархини арзонлаштириш ва акциялар ўтказиш тавсия этилди.
- Санаторий ва соғломлаштириш масканларида ҳам аҳоли учун чегирмалар жорий этилиши кутилмоқда.
Ушбу фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири зиммасига юклатилган.

