Тошкентда автобусга йўриқнома ёпиштирган икки фуқаро

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг хабарига кўра, 2024 йил 5 ноябрь куни 2 фуқаро 34-сонли йўналиш автобусига чиқиб, эркак ва аёллар жойи ажратилганлигини тарғиб қилувчи постерни ёпиштирган ҳолда, уни суратга олиб, автобусни тарк этишган. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан, икки фуқаронинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ва қонуний жазо чораларини қўллаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилинган.