Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент фармони билан Тальат Шуҳратович Валиев Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Бу лавозимда 2022 йил февралидан бери фаолият юритган. Бунгача Валиев Миллий статистика қўмитаси раисининг АТ соҳасидаги ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бундан ташқари, Президент Администрацияси фармойиши билан қуйидагилар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди:

  • Баҳодир Бахтиёрович Маҳмудов — Хавфсизлик кенгашининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик сектори мудири;
  • Шовқиддин Абдувалиевич Қаршиев — Хавфсизлик кенгашининг давлат чегараси хавфсизлигини таъминлаш ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш сектори бош консультанти.

Кадрлар қарорлари сабаблари ҳақида хабар берилмаган.