Халқ табобати билан шуғулланишдаги қонун Сенат томонидан тасдиқлангани ҳақида ёзгандик. 2024 йил 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти қонунни имзолади ва унга кўра, халқ табобати билан шуғулланиш ва диагностика қилиш учун махсус рухсатномаси бўлмаган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади. Ундан ташқари, халқ табобатида тақиқланган услублар билан даволаш хизматларини реклама қилиш ҳам тақиқланмоқда.
Агар рухсатномасиз халқ табобати билан шуғулланилса, фуқаро 15 дан 20 та гача базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ), яъни кўрсатилган хизматдан зарар етказилмаган бўлса ва мансабдор шахслар 20 дан 25 гача БҲМ қийматида жаримага тортилиши мумкин.
Бундай хизматларни реклама қилиш (зарар етказилмаган тақдирда) 15 дан 20 та гача БҲМ ва қайта қонунбузарлик учун 20 дан 30 та гача БҲМ қийматида ёки 15 сутка маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.