Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Тайинлов 07/03/2025

Равшан Султонхўжаев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи этиб тайинланди

Равшан Султонхўжаев Тошкент ИИБ бошлиғи

Полковник Равшан Эркинович Султонходжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.

2023 йил августидан у Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2021—2023 йилларда у Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган, ундан олдин эса пойтахт ИИББ Ташкилий бошқармаси бошлиғи, шунингдек, ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг аввалги раҳбари Азиз Тошпўлатов эса аввалроқ янги ички ишлар вазири лавозимига тайинланган.