
Шарифбек Шамсиддинович Ҳасанов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циклик иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
У 1990 йилда туғилган. 2013 йилда Кардифф Метрополитен университетини (бакалавр даражаси), 2015 йилда эса Суррей университетини (магистр даражаси) тамомлаган.
Тайинловгача Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат идораларида фаолият юритган.
Чиқиндиларни бошқариш ва циклик иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги Республика санитар тозалаш ишларини ташкил этиш маркази негизида 2024 йил 26 сентябрда президент фармони билан ташкил этилган. У аҳоли ва санитар тозалаш корхоналари ўртасида чиқиндилар билан боғлиқ масалалар бўйича боғловчи вазифасини бажаради.