
Олий даражадаги Ўзбекистон-Италия музокаралари якунлари бўйича Самарқанд кўчаларидан бирига Рим шаҳри номини бериш тантанали маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу қарор чуқур тарихий ва маданий алоқалар, стратегик шериклик муносабатларининг юқори даражаси, шунингдек, Ўзбекистон ва Италия халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурмат рамзи сифатида қабул қилинганини таъкидлади.