
Маҳмуд Шуҳратович Истамов Ўзбекистон адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
У 1979 йилда туғилган. Маълумоти бўйича — юрист, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлигида бошлаган ва 2006 йилгача унинг тизимида ишлаган, шундан сўнг 2017 йилгача Президент Аппарати хизматларида турли лавозимларда фаолият юритган.
2017—2019 йилларда адлия вазирининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019 йил ёзида Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари этиб сайланган. 2021—2024 йилларда Бухоро вилояти прокурори бўлиб ишлаган.
2024 йилдан янги тайинловга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аппаратига раҳбарлик қилган.