Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий марказига директор тайинланди

Воҳиддин Холмуродов Шамсиддин ўғли Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори лавозимига тайинланди, бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида ишлаган.

Президентнинг 2025 йил 5 мартдаги фармонига мувофиқ Ўзбекистонда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Шу мақсадда тегишли миллий марказ ташкил этилди. Унинг фаолиятини ташкил этиш учун 40 миллиард сўм ажратилди.

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими босқичма-босқич жорий этилади: 2025-2026 йилларда — Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида, 2026-2027 йилларда — Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йилдан бошлаб — қолган ҳудудларда.