
Абдуғани Абдураҳмонович Сангинов «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни 2017 йил май ойидан буён бошқариб келган «Ўзбекгидроэнерго» компанияси тасдиқлади.
Бунгача 66 ёшли Сангинов Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўзсувэнерго» ташкилотига раҳбарлик қилган.
«Ўзбекнефтгаз»ни 2023 йил июль ойидан бери 46 ёшли Баҳодиржон Сиддиқов бошқариб келаётган эди, у «бошқа ишга ўтган».
Ўзбекистоннинг энг йирик газ қазиб олувчи компаниясидаги кадрлар алмашинуви Алишер Султанов Президентнинг энергетика хавфсизлиги бўйича вакили лавозимидан озод этилганининг эртаси куни юз берди.

