
Ўзбекистон президенти 2026 йил 19 январдаги фармони билан 82 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорти учун божхона божларини 2027 йил 1 январгача ноллаштирди. Ҳужжат lex.uz сайтида эълон қилинди.
Ушбу маҳсулот турлари учун «ноль» даражали ставкалар илк бор 2021 йил октябрда жорий этилган ва 2024 йил 1 январгача амал қилган эди. Рўйхатга қуйидагилар киритилган:
- канакунжут мойи;
- асбест;
- натрий гидроксиди (каустик сода);
- бўёвчи моддалар;
- сунъий мўйна;
- сунъий мум;
- тайёр елимлар;
- тўқимачилик босмаси учун фотоэмульсия;
- қоғоз ва картон;
- пахта матолари;
- зиғир толали матолар;
- сунъий ва синтетик толали матолар;
- шиша тола;
- шиша толали матолар;
- товуш кучайтиргичлар (динамиклар);
- ва бошқалар.
Ставкаларни пасайтириш бўйича чоралар маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш мақсадида қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари ва болалар кийимлари учун ноль даражали божхона ставкаларини 2027 йил 1 январгача узайтирган эди.
Шунингдек, 2031 йил 1 январгача мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда маиший, қурилиш, тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ва биопарчаланадиган полимер материаллар ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик жараёнида фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар божхона тўловларидан озод этилади.