
PISA — бу Programme for International Student Assessment, яъни Халқаро талабалар билим даражасини баҳолаш дастури ҳисобланади. Уни Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) ташкил қилади ва ҳар уч йилда бир марта ўтказилади.
PISA дастурида 15 ёшли ўқувчилар иштирок этади ва уларнинг ҳаётда учрайдиган муаммоларни ҳал қилиш учун қандай билим ва кўникмаларга эга эканлиги баҳоланади. Асосий тест йўналишлари:
- математика
- ўқиш ва матнни тушуниш
- фан (биология, физика, кимё)
PISA натижалари мамлакатларнинг таълим тизими қай даражада самарали эканлигини солиштиришга ва ислоҳотлар киритишга ёрдам беради. Ушбу тестда ўқувчилар фақат назарий билимларни эмас, балки уларни амалда қўллаш қобилиятини ҳам намоён этиши керак.