Юридик шахслар учун газ ва электр қувватининг нархлари (2025 йил учун)

Электр энергияси

Қуйидаги жадвалда юридик шахслар ва ташкилотлар учун электр энергиясининг ҳар 1 кВт учун нархлар кўрсатилган (ҚҚС ҳисобга олинган):

Истеъмолчилар номи2024 йил 1 майдан2024 йил 1 июндан2025 йил 1 майдан
I ва II гуруҳ истеъмолчилари — Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Ўзбекистон металлургия комбинати ва уларнинг таркибий корхоналари, бюджет ташкилотлари ҳамда насос станциялари
(истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари учун)
1000 сўм1000 сўм1000 сўм
Қолган юридик истеъмолчилар900 сўм900 сўм1000 сўм

Табиий газ

Қуйидаги жадвалда юридик шахслар учун табиий газнинг ҳар 1 м.3 учун нархлар кўрсатилган (ҚҚС ҳисобга олинган):

Истеъмолчилар номи2024 йил 1 майдан2024 йил 1 июндан2025 йил 1 майдан
I ва II гуруҳ истеъмолчилари — Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Ўзбекистон металлургия комбинати ва уларнинг таркибий корхоналари, бюджет ташкилотлари
(истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари учун)
1800 сўм1800 сўм2000 сўм
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (шу жумладан, балансида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари мавжуд бўлган юридик шахслар) учун1500 сўм1800 сўм2500 сўм
Иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари учун1500 сўм1500 сўм1800 сўм
Қолган юридик истеъмолчилар1500 сўм1500 сўм1800 сўм

Газ нархлари 2025 йил 1 апрелдан оширилиши керак эди, лекин 2025 йил 28 март кунидаги Вазирлар Маҳкамисининг қарорига кўра, ушбу муддат 2025 йил 1 майга кўчирилди.